Polaroid

Хитойнинг "Нанчан Байи" жамоаси сафида мавсумни якунлаган Асқар Жадигеров яна "Пахтакор" ихтиёрига қайтиб келди. Хитой Супер лигасида 12 ўрин билан чекланган футболчи янги мавсумга "Пахтакор" сафида тайёргарликка киришади.
"Нанчан Байи" билан тўрт ойлик шартнома тузган эдим. Хитойда ўтказган мавсумимдан нолимайман. Энди янги мавсумга "Пахтакор" сафида ҳозирлик кўраман" -дейди ярим ҳимоячи.